Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мустақиллик байрами учун авиачегирмалар эълон қилинди

Мустақиллик байрами учун авиачегирмалар эълон қилинди

Мустақиллик куни муносабати билан 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача республика аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун барча ички йўналишдаги қатновларга 30% дан 50% гача байрам чегирмалари эълон қилинди.

Байрам чегирмалари:

  • индивидуал йўловчилар учун – 30%;
  • сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, коллеж талабалари, мактаб ўқувчилари, ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;
  • оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;
  • нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;
  • Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.

Авиачипталарни барча кассаларида чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи, тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг