Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нафас ол, Ўзбекистон!» акцияси бошланди

«Нафас ол, Ўзбекистон!» акцияси бошланди

Фото: Азиза Умарова телеграм канали

Бугун биз «Нафас ол, Ўзбекистон!» акцияси доирасидаги ҳаракатимизни бошлаймиз. Ezgu Amal жамғармаси одамларга ёрдам бериш учун тиббиёт йўналишидаги талабалар ассоциацияси билан ҳамкорликда бор куч ва имкониятини сафарбар қилмоқда, деб ёзмоқда тадбиркор ва блогер Азиза Умарова.

Унинг қайд этишича, волонтёрлар — шифокорлар ва ОТМ талабалари. Жойларга бориш вақти: 9:00 дан 18:00 гача.

Лойиҳа икки босқичдан иборат. Дастлабки 5-8 кун волонтёрлар телефон  орқали чақирувлар бўйича боришади, кейинчалик ваколатли давлат идоралари билан келишиб уларни *103 хизмати билан бирга юришини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирда 5 литрлик аппаратлар бор ва ҳомийлар туфайли бир нечта 10 литрлик аппаратлар ҳам олинган.

«Ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида иш бошлаяпмиз. Ҳа, биз бу касаллик кўламини ҳис қилиб, бўлажак қўнғироқларнинг қанчалик кўп бўлишини билиб турибмиз. Шу боис, волонтёрлар ҳаммага жавоб беришга улгурмай қолса, олдиндан узр сўраймиз. Концентраторлар қанча кўп бўлса, шунча кўп одамга ёрдам берардик.

Шу билан бирга ҳомийлар томонидан ажратилган 80+50 дона концентраторлар вилоят шифохоналарига жўнатиш режалаштирилмоқда.

Қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат. Биз биргаликда катта кучмиз» — деб ёзади Азиза Умарова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг