Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: «Namangan24.uz»

Жамолиддин Каримович Алойдинов Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 352-сонли қарорига асосан мазкур вазифада иш бошлади. Бу ҳақда «Namangan24.uz» сайти хабар бермоқда.

Жамолиддин Алойдинов ушбу лавозимда ҳозиргача ишлаб келаётган Санжар Инбарович Қулмуродовнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот ўрнида, Жамолиддин Каримович Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини таомлаган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Жамолиддин Алойдинов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Бухоро шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. У 2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчи сифатида масъул вазифаларда фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг