Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзавтосаноат» Наманганда велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди

«Ўзавтосаноат» Наманганда велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди

«Ўзавтосаноат» АЖ 27 февраль куни Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур корхонани ташкил этиш бўйича Келишув «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Lifan Group Co.Ltd» компанияси томонидан имзоланган. «Lifan Group Co.Ltd» компанияси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Корхонада дастлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 мингни ташкил қилади. Босқичма-босқич мазкур кўрсаткич ошиб бориши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестицион дастурига киритилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатимзга 200 минг АҚШ доллар инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган.

Келгусида «Norin Moto Bike» МЧЖ корхонада мотоцикллар, трицикллар, скутерлар ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қайд этиш жоизки, «Norin Moto Bike» заводи ходимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин Хитойда тажриба ўтаб қайтган. Янги завод ҳозирда 150 дан ортиқ маҳаллий аҳолини ишга жойлаштириш имконини беради, келгусида иш ўринларини 500 тага етказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг