Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги ёнғинда икки киши фожиали тарзда вафот этди

Намангандаги ёнғинда икки киши фожиали тарзда вафот этди

Намангандаги уйда содир бўлган ёнғинда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

18 декабр куни Наманган вилояти, Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва ёнғин жойи ўраб олинган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.

Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг жасади ва фарзандининг яшаш уйининг ювиниш хонасида тутунга димиққан ҳолда жасади топилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг