Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нарх-наволар қатъий назоратга олинди. Пойтахтдаги бозорларга Бош прокуратура вакиллари бириктирилди

Нарх-наволар қатъий назоратга олинди. Пойтахтдаги  бозорларга Бош прокуратура вакиллари бириктирилди

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Бозорларга озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-наво сунъий оширилишига йўл қўймаслик бўйича  Бош прокуратура томонидан алоҳида тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, бугундан (30 март) Тошкентдаги 13 та деҳқон бозорининг ҳар бирига Бош прокуратура бошқарма бошлиқлари бириктирилган. Улар томонидан  қатъий режимда нарх-навонинг ҳаққоний аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганиб борилмоқда. Истеъмол бозорида нархларни асоссиз равишда оширмаслик бўйича изчил тушунтириш тадбирлари ўтказилаётир. Нархларни оширмаслик ҳақида тадбиркорлардан кафолат хатлари олиниб, акс ҳолда, тегишли равишда жавобгарликка тортилиши бўйича огоҳлантирилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг