Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«NASA»: Космик муз даври бошланмоқда

«NASA»: Космик муз даври бошланмоқда

Фото: «Planetanovosti.com»

«NASA» янги иқлим тадқиқоти ҳисоботини оммага эълон қилди. Унга кўра, XVIII асрда кузатилган «Кичик музлик даври» яна такрорланиши мумкин. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар бермоқда.

Мутахассислар Қуёшнинг ташқи қатламида юзага келган доғларни ҳамда атмосферани тадқиқ этишди. Натижаларга кўра, атмосферада ҳаво ҳарорати тушиб кетган ва шу сабабли у торайган, Қуёш доғлари эса юзага келмаган. Бу эса иқлим ўзгаришларига олиб келади.

Айтилишича, бундай воқеа охирги марта XVIII асрда кузатилган ва бу воқеа «Кичик музлик даври» дея таърифланган.

Шундай экан, яқин муддатда сайёрамизда жуда қаттиқ совуқ кузатилиши тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг