Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАСА Марсдаги йўлдош билан алоқани узди

НАСА Марсдаги йўлдош билан алоқани узди

Фото: «Hurriyet»

Американинг Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (НАСА) Марсни тадқиқ этиш учун учирган «Opportunity» («Имконият») йўлдоши билан алоқа узилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Марсда шу йил май ойининг охиридан бери давом этаётган чанг бўрони сайёранинг тўртдан бирини қоплаб олгани маълум бўлди.

Назоратчилар «Opportunity» йўлдоши батареяси қуёшдан қувват олмагунча у билан алоқа ўрнатиб бўлмаслигини айтишмоқда.

«Mars Exploration Rover-B» («Марс тадқиқ жиҳози-B») ёки «MER-B» номини олган «Opportunity» НАСАнинг Марсни тадқиқ этиш жиҳози бўлиб, 2003 йил 7 июль куни коинотга учирилган ва 2004 йил 25 декабрь куни Марсга қўнган эди.

«Opportunity» билан кеча кечки пайтдан бошлаб алоқа узилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг