Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Насаф» аъзолари Қатардаги халқаро мусобақада иштирок этишади

«Насаф» аъзолари Қатардаги халқаро мусобақада иштирок этишади

Фото: ЎФА расмий сайти

Қатарнинг дунёга машҳур «Aspire» жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мусобақада 2000, 2001 ва 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишади. Ўзбекистондан мазкур мусобақада Қаршининг «Насаф» клуби академияси вакиллари иштирок этишади. Хабарингиз бор, «Насаф» академияси 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилганди. Мусобақа жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари ўтказилади.

Ҳар бир ёш тоифасида 16 нафардан футболчини мусобақага олиб бориш мумкин. Академия тарбияланувчиларининг Қатардаги мусобақага бориш-келиш харажатларининг барчаси Қатар футбол ассоциацияси томонидан қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг