Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий шунга муҳтожмиди? (видео)

Навоий шунга муҳтожмиди? (видео)

Фото: «Фейсбук»

Ижтимоий тармоқларда шахси номаълум бўлган бир йигитнинг соч турмаги тасвирланган видеолавҳа оммалашмоқда. Ундаги «қаҳрамон» бошининг энса қисмидаги сочини саллали киши қиёфасида турмаклатган. Изоҳларда таъкидланишича, йигит шу тарзда Ҳазрат Навоийга ҳурматини ифода этган ва тасвир ҳам айнан Навоий суратидир. Албатта, қандай соч турмагини танлаш ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин миллатимиз ғурури бўлган шоирнинг таваллуд кунида «ҳурмат»ни бу тарзда кўрсатиш қанчалик тўғри?

Сочини шундай қилган йигитча Навоийнинг тўрт сатр ғазалини ёддан айтиб, маъносини шарҳлаб бера олармикан?!

Қизиғи, видеолавҳа остида йигитнинг бу қилиғини ёқлаб чиққанлар ҳам талайгина. Нима ҳам дердик, одоб тушунчаси ҳар кимда ҳар хилда...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг