Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда «Ҳуқуқшунослар клуби» ташкил этилди

Навоийда «Ҳуқуқшунослар клуби» ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали профессор ўқитувчилари иштирокида Навоий вилоятидаги 60 дан ортиқ давлат ташкилот ва идоралари юридик хизмат ходимлари учун икки ҳафталик сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.

Шу билан бирга, юртимизда биринчи марта Навоий вилояти юридик хизмат ходимларининг «Ҳуқуқшунослар клуби»ни  ташкил этиш юзасидан таклиф маъқулланиб, клуб фаолиятига старт берилди.

Клуб фаолиятининг асосий мақсади «Устоз-шогирд» анъанаси асосида ёш ҳуқуқшуносларга ўз ҳаётий тажрибаси ва «ҳуқуқшунос тили» доирасида муомала маданияти ва кўникмаларини шаклланатиришдан иборатдир.

Ўқув-машғулотлар якунида 60 нафар клуб аъзоларига Адлия вазирлигининг махсус сертификатлари топширилди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари орасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши вилоят юридик хизмати ходими» ҳамда «Йилнинг энг яхши туман юридик хизмати ходими» танлови ғолиблари Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг