Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийдаги «Макро» супермаркетида ёнғин чиқди

Навоийдаги «Макро» супермаркетида ёнғин чиқди

Иллюстратив фото

Навоий шаҳридаги «Макро» савдо мажмуасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати деб хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 17 март куни соат 14:15 Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримовдаги Макро савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисми 150 кв.м майдони ёнган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб боган. Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган.  Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангандан сақлаб қолинган. Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг