Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нефть ташувчи кемада одамлар ёниб кетди

Нефть ташувчи кемада одамлар ёниб кетди

Фото: «thejakartapost.com»

Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида «Jag Leela» нефть ташувчи танкерида келиб чиққан ёнғин оқибатида экипажнинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди, дея хабар берди «Jakarta Post» газетаси.

Маълум бўлишича, воқеа душанба куни эрталаб Индонезиянинг Медан шаҳридаги Белаван портида юз берган. Сешанба куни қидирув-қутқарув гуруҳи кеманинг турли қисмларида, жумладан, палубада ҳам жасадларни топишган. Қидирув-қутқарув гуруҳи аъзосининг айтишича, фақат бир мурданинг кимга тегишли эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишган, қолганлари куйиб кетган. Тахминларга кўра, улар ёнғин пайтида кема ичида қамалиб қолишган.

Шимолий Суматра полицияси вакили Наингголаннинг сўзларига кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, чунки қидирув операцияси ҳали давом этяпти. Ёнғин сабаби текшириляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг