Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нега ўзбекистонлик аёлни қирғиз чегарачилари ушлашди?

Нега ўзбекистонлик аёлни қирғиз чегарачилари ушлашди?

Фото: «Kabar.kg»

«Қадамжой-автойўл» чегара бекати чегарачилари Қирғизистонга бегона паспорт билан киришга уринган ўзбекистонлик 1959 йилда туғилган З.З.ни тўхатиб қолгани ҳақида «Kabar.kg» хабар берган.

Асли самарқандлик бу аёл паспорт назоратидан ўтишда 1956 йили туғилган фуқаро Б.П. номига олинган паспортни кўрсатган.

Кўриниши паспортдаги фотосуратдагидан деярли фарқ қилмаган аёл чегарачиларда шубҳа уйғотгани учун махсус текширувдан ўтказилган. Аёл шахсий имзони паспортдагига ўхшатиб қўя олмади, шундан сўнг у Қирғизистоннинг Кара-Суу бозорига келишда адашиб қариндошининг паспортини олиб чиққанига иқрор бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг аёл Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг