Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега ёзда бош оғриқлари кўпаяди, қандай қутулиш мумкин?

Нега ёзда бош оғриқлари кўпаяди, қандай қутулиш мумкин?

Нега ёзда бош оғриқлари кўпаяди, ундан қандай қутулиш мумкин? Шифокор-невролог Павел Хорошев шу ҳақда сўз юритди.

Кунлар исиши билан инсон танасидан тер ажралиши кучаяди, оқибатда организмда сув етишмай қолиши мумкин. Ёзда кузатиладиган бош оғриқларининг энг асосий сабабларидан бири — суюқлик танқислиги.

Организмга сув етишмаслиги, ўз навбатида, миянинг қон билан таъминланишига таъсир қилади. Қон реологияси, яъни оқувчанлиги сусайиб, барча аъзолар, жумладан, энг кўп энергия сарфловчи орган — бош миянинг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Бош оғриши шундан.

Ёз фаслида суткасига 2-2,5 литргача сув ичиш керак. Шунда мавсумий бош оғриғи ўтмишга айланади, деди шифокор. Қишки суткалик сув меъёри эса 1,5-2 литр.

Бироқ бу тавсиялар соғлом одамлар учун, огоҳлантирди у. Агарда одам юрак ёки буйрак хасталикларига чалинган бўлса, кўп миқдордаги сув унга акс таъсир қилиши ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг