Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нима деб ўйлайсиз, биз нечанчимиз? (инфографика)

Нима деб ўйлайсиз, биз нечанчимиз? (инфографика)

Фото: «Veddro.com»

Бутунжаҳон иқтисодий форумининг охирги (2017-2018 йиллар учун) эълон қилинган ҳисоботида мамлакатларнинг тараққиётини акс эттирувчи кўрсаткичлардан бири — йўлларнинг сифатига ҳам баҳо берилган.

Афсуски, 137 мамлакат киритилган бу рейтингда Ўзбекистон йўқ. Қўшниларимизни эса киритишибди: йўлларининг сифатига қараб Тожикистон 70-ўрин, Қозоғистон 115-ўрин, Қирғизистон 122-ўринда қайд этилди. Собиқ иттифоқ мамлакатларидан, шунингдек, Россия —114, Молдова — 128, Украина — 130-ўринни банд этган.

Назаримизда, айни пайтда ўз автомобиль йўлларимизга баҳо беришимизда бу рейтингдан ҳам кўра чегаралар очилганидан сўнг қўшни давлатларга серқатнов бўлиб қолган юртдошларимизнинг фикри муҳимроқ. Нима деб ўйлайсиз, биз нечанчи ўриндамиз?

Инфографика: «Xabar.uz» 

 

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг