Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нишонда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Нишонда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Фото:«Mitc.uz»

Навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида очилди. Мазкур марказ «Ўзбектелеком» АК Қашқадарё филиалининг Нишон телекоммуникация боғламаси қошида ташкил этилди.

Ўқув марказининг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, тизимдаги корхона ва ташкилотлар, Нишон тумани халқ таълими бўлими раҳбар ва ходимлари, туман фаоллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этишди.

Мазкур марказда ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган. Унда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компютер саводхонлиги, дастурлаш, веб-дизайн ва робототехника асослари бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг