Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда пиёдалар ўтиш йўллари энди сариқ рангга бўялади

Нукусда пиёдалар ўтиш йўллари энди сариқ рангга бўялади

Фото: «ЮГО»

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, Нукус шаҳридаги пиёдалар ўтиш йўллари энди сариқ рангга бўялади.

ЎзА хабарига кўра, сариқ чизиқлар билан бўяш ишлари об-ҳаво исиганидан кейин амалга оширилади.

Пиёдалар ўтиш йўлидаги чизиқларнинг сариқ рангга алмаштирилиши Нукусда йўл транспорт ҳодисалари кўпайиб кетиши билан боғлиқ.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан таклиф этилган намунага асосан мактаблар, спорт мажмуалари ва болалар қатнови кўп ҳудудлардаги катта йўлларга чизиладиган сариқ чизиқлар узунлиги 4 метр, эни 60 сантиметр бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг