Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурмат Атабеков вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида тарқалган аудиомурожаатга жавоб берди

Нурмат Атабеков вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида тарқалган аудиомурожаатга жавоб берди

Сўнгги кунларда интернет тармоғида «Опам чаққон бўлиб эмлатиб келибдилар. 10 кундан кейин реакция бериб, қон босими ошди, «сахар»и кўтарилди, қўли шишиб кетди. Шифокорлар масъулиятсиз, олтита клиникага бориб жойлаштира олмадик», мазмунидаги аудиоёзув тарқалган.

ССВ ҳузиридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Aтабеков тармоқларда тарқалган ушбу аудио бўйича муносабат билдирди.

«Муҳтарам аудиоёзув муаллифи, сиздан илтимос қилар эдик. Биринчидан, кейинги аудиёзувингизда кимлигингизни, манзилингизни, опангизнинг исм-шарифларини, ёшларини, қаерда эмланганликларини ва қандай вакцина олганликларини ёзиб қолдиринг. Акс ҳолда бу каби мавҳумлик билан вакцинага ҳам, опангиздаги ножўя таъсирга, қолаверса, эмлашни амалга оширган тиббиёт муассасасига ҳам муносабат билдира олмаймиз. Бутун тиббиёт тизимини айблашдан олдин биз сиздан илтимос қилар эдик мана шу маълумотларни очиқлаб беринг», дея таъкидлайди Нурмат Aтабеков.

Шунингдек, Атабековнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 10 кундан кейин реакция бериш эҳтимоли йўқ. Қолаверса, коронавирусга қарши эмлаш муассасаларнинг барчаси шай ҳолатга келтирилган. Зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг