Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди

Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди

Бугун, 3 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди:

— Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкинми?

— Йўқ, мумкин эмас. Рухсат этилмаган катта йўл ёқалари, нотурғун жойларда барча турдаги махсулотларни, жумладан уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар, бочкалардаги морслар, фрейзерда қуйиб бериладиган музқаймоқлар қатъиян ман этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 378- ва 251-сонли қарорларига мувофиқ ноқонуний кўча савдоси назорати солиқ органларига юклатилган.

— Карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми?

— Нафақат карантин зонадан келган, балки бошқа инсонлар билан ҳам қўл бериб, қучоқлашиб, бош уриштириб ва ўпишиб кўришиш мумкин эмас!

— Карантинга олинган уй зина тутқичлари ва лифт ичи ҳар неча кунда дезинфекция қилиниши керак?

— Кўп қаватли уйларда подъезд, зинапоя, тамбур, лифт, кириш жойи, чиқинди ташлаш жойларида жорий ва якуний дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Жорий дезинфекция кўп қаватли уйда яшовчи аҳолини огоҳлантирган ҳолда кунига 2 марта: эрталаб ва кечқурун ўтказилади.

— Мен Юнусобод туманида яшайман. Шу туманда дўкон эгасида коронавирус аниқланганини эшитдим. Айнан қайси даҳа ва қайси дўконда аниқлангани тўғрисида батафсил маълумот бероласизми?

— Юнусобод туманидаги дўконда вирус аниқланганлиги уйдан чиқишда эҳтиёт чораларини кўриш учун етарли, деб ўйлаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг