Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йоркда қарийб 100 та полициячи коронавирусни юқтириб олди

Нью-Йоркда қарийб 100 та полициячи коронавирусни юқтириб олди

Фото: «РИА Новости»

Нью-Йоркда 98 нафар полициячи коронавирусни юқтириб олди, дея маълум қилди Нью-Йорк полиция шефи Дермот Ши.

Ҳозир Нью-Йорк полицияси ўзларининг одатий вазифаларидан ташқари вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар кўчаларида одамлар кўп тўпланмаслигини ҳам назорат қиляпти.

«Нью-Йорк полициясида 98 киши коронавирусни юқтирган», — дейди Ши. Улардан 95 нафари уйда даволанмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Нью-Йоркда жами 9045 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 63 нафари ҳаётдан кўз юмган. Шаҳар мэри Билл де Блазионинг сўзларига кўра, шаҳарда касалланганлар сони бутун мамлакат бўйича барча ҳолатларнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

АҚШ янги вирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда ХХР ва Италиядан сўнг учинчи ўринда турибди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг