Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: иссиқ кунлар бошланмоқда

Об-ҳаво маълумоти: иссиқ кунлар бошланмоқда

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 10 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +12 даража, кундузи +20 ... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +10 ... +15, Урганчда кечаси +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +17... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17 даража, кундузи +22 ... +27 даража иccиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +17 ... +22 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5, кундузи +5 ... +10, Чимёнда кечаси +1 ... +6, кундузи +8 ... +13 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +17 ... +22 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг