Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Фото: «Изба-читальня»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 15 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +2 даража, кундузи +7 ... +9 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +3 ... +8, Урганчда эса кечаси -5 ... 0 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +6 ... +11 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +6 ... +11 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -3 ... +2, кундузи +7 ... +12 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг