Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: ўзи бу йил қиш бўладими?

Об-ҳаво маълумоти: ўзи бу йил қиш бўладими?

Фото: «UZ24.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 23 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +1 ... +3 даража, кундузи +11 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +10 ... +15 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +4 ... +9 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг