Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамини топиб берилган савол. Ёки мулланинг айтганини қил-у, қилганини қилма!

Одамини топиб берилган савол. Ёки мулланинг айтганини қил-у, қилганини қилма!

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги – «ЎзА» ажойиб лойиҳага қўл урибди. «Бир саволга – бир жавоб» номини олган мазкур лойиҳада агентлик саволларига мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбар ходимлари, вилоят ҳокимларининг жавоблари бериб борилмоқда.

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони ким-ким Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев! Бу амалдор чекига саволнинг «додаси» тушганини айтинг: «Баъзи ижтимоий тармоқларда вилоятда ҳокимлар қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сизнинг назарингизда, бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак?»

Муҳтарам Ғаниев оғзи полвонлиги билан тилга тушгани кўпларга маълум. Айниқса, ўтган йили Оқтўбадаги фожеада эллик нафар юртдошларимизнинг жизғанак бўлгани ортидан юртимиздаги қайғули кунларда «ўзлигини намоён» этиб, бутун бошли туман аҳолиси шаънига куракда турмайдиган гап қилганини ким ҳам унутибди, дейсиз?

Ким нима демасин, ҳоким жаноблари саволга хўп бамаъни жавоб берибди.

Иқтибос:

«...Бугун ҳудуд ҳокими ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изланадиган, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланадиган, энг самарали янгилик ва ташаббуслар қила олиши лозим. Шиддат билан ўтаётган вақт, рақобатлар кучаётган муҳит, инсонлар эҳтиёжи ўсиб бораётган жараёнда шунчаки ҳисоботлар билан иш юритиб бўлмайди. Аҳоли бугун амалий натижаларни кўришни хоҳлайди.

Тўғри, баъзан ижтимоий тармоқларда раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалиб қолади. Бу воқеликка ҳеч ким бефарқ эмаслигидан, жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётганидан далолатдир. Тўғри, раҳбар ҳам инсон, у ҳам хато қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас...»

...Ўтган ишга саловат дейликми? Ёки «мулланинг айтганини қил-у, қилганини қилма»ми?

Бу ёғи ўзингизга тан!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг