Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамлар етишмаяпти. Жанубий Корея армиясидаги бир қисм ҳарбийлар ўрнини роботлар эгаллайди

Одамлар етишмаяпти. Жанубий Корея армиясидаги бир қисм ҳарбийлар ўрнини роботлар эгаллайди

Фото: «NV.ua»

Жанубий кореялик ҳарбийлар 2024 йилдан бошлаб одатдаги ҳарбий қисмларда бошқарувчисиз ишлайдиган жанговар тизимлардан фойдаланишни йўлга қўяди. Бу аҳолининг камайиб кетаётгани сабаб амалга оширилади, деб хабар берди «NV.ua».

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг бошида ҳарбийлар одамлардан ва робот тизимлардан яратилган жанговар бўлинмаларнинг таъсири ўрганиб, натижаларни Мудофаа вазирлигининг вакилига етказишган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, миналарни аниқлашда дронлардан, учувчисиз бошқариладиган разведка воситаларидан ва роботлардан фойдаланиш мумкин. Мудофаани ривожлантириш агентлиги (ADD) мазкур тизимлар ва унга боғлиқ технологиялар устида иш олиб бормоқда.

Тадқиқот хулосасида ёзилишича, учувчисиз бошқариладиган разведка машинаси 500—600 нафар аскарнинг ишини бажаришга қодир. Шунингдек, «K9 Thunder» гаубицаларидаги жанговар турелларни (пулемётлар ва кичик калибрли автоматлар ўрнатиладиган мослама) мутлақ автоматлаштириш 2 минг нафар одам ўрнини эгаллайди. Ҳарбий амалдорлардан бирининг айтишича, бу турдаги турел уч йил ичида яратилиши мумкин.

Айни вақтда Жанубий Кореяда демографик инқироз содир бўлмоқда. Бугунги кунда мамлакат аҳолиси 50 миллионга яқин. БМТ башоратларига кўра, 2050 йилга бориб, мамлакат аҳолиси 40 миллионга тушиб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг