Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одамларга нима бўляпти? Оҳангаронда ит сабаб икки қўшни «ит-мушук» бўлди

Одамларга нима бўляпти? Оҳангаронда ит сабаб икки қўшни «ит-мушук» бўлди

Фото: «Kenguru.net»

Жорий йилнинг 20 январь куни соат 20.30 да Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.Б. 1964 йилда туғилган қўшниси И.А. билан жанжаллашиб қолган. Бунга сабаб И.Б.нинг ити вовуллагани учун И.А. итга тош отган, отган тош И.Б.нинг дарвозасига теккан. Шунинг оқибатида келишмовчилик келиб чиқиб, И.Б. қўшнисининг ёнида бўлган таёқ билан бош қисмига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Олмалиқ шаҳар суди тиббий экспертизасининг 25 январь кунидаги дастлабки хулосасига кўра, И.А.нинг бош мияси оғир жароҳатланган, қолаверса, турли тан жароҳатлари ҳам етказилган.

Ҳозирда И.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Халқимизда «Қўшнинг тинч — сен тинч», деган нақл бор. Юқоридаги воқеа оқибатида бир инсонга тан жароҳати етказилган, иккинчиси эса жиноятчига айланган. Наҳот, тушунмовчиликни яхши йўл билан бартараф этиш иложсиз бўлса? Ҳурматли фуқаролар, бир-бирингизга жисмоний ва маънавий зарар етказишдан аввал у қолдирадиган асоратларни ҳам ёддан чиқарманг! Зеро, ҳар бир жиноятга жазо белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг