Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш бўйича тренинг ўтказилди

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш бўйича тренинг ўтказилди

«Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш ижтимоий хизматнинг қонуний асослари»
мавзуида тренинг бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» ИАТМ томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмаги ва DVV International vhc (Халқ университетлари немис Ассоцияациясининг Ўзбекистондаги филиали) лойиҳаси асосида ҳамкорликда ташкил этилган тренингда «Оила»ИАТМ Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг 22 та ҳудудий бўлими мутахассислари иштирок этди.Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар берди.

Тренингда «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва эҳтиёжманд оилалар»,«Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари бўйича халқаро меъёрий ҳужжатлар» ва «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган аёллар билан ишлашнинг ўзига хослиги ва меъёрий-қонуний асослари» мавзуларидаги маърузалар тингланди. Мавзуга оид тайёрланган слайдлар, улар асносида ўтказилган савол-жавоблар тингловчиларни нафақат янги қонун-қоидалардан, балки амалий билим ва кўникмалардан воқиф қилди.

Бу тренингда малакали мутахассислардан «Оила» ИАТМ маркази Қонунчиликни такомиллаштириш бўлим бошлиғи Гулнора Ишанханова, психолог, эксперт Венера Эрметова ва адвокат, эксперт Шахзода Пулатова ва DVV International vhc вакиллари Татьяна Заиченко, Ирина Разиловалар томонидан оила, оилани мустаҳкамлаш бўйича янада кенгроқ тушунчалар берилди.

Айниқса,«Даъват этманг. Ўрнак бўлинг!» мавзусидаги сўровнома ролиги намойиш этилиши иштирокчиларда алоҳида таассурот қолдирди.

Тренингнинг иккинчи кунида аҳоли билан ишлайдиган ижтимоий соҳа мутахассислари учун зарур кўникмалар берилди.

«Тиббий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ижтимоий ҳимояси», «Аҳолининг турли ижтимоий қатламларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб муносабат ва мулоқот ўрнатиш асослари» ва «Ижтимоий жиҳатдан заиф аҳоли, эҳтиёжманд оилалар билан ишлашда ижтимоий шериклик» нинг роли ҳақида олиб борилаётган илмий-амалий тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган аёллар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ёритилди.

Айниқса, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга чалинган аъзолари бор оилалар билан ижтимоий иш асослари ва уларнинг ҳуқуқий ҳимояси, ногирони бор оилалар билан ишлаш бўйича ўтказилган муҳокамалар тингловчилар фаолияти учун дастуриламал бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг