Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оила кодексига «Оила қасамёди»ни киритиш таклиф қилинди

Оила кодексига «Оила қасамёди»ни киритиш таклиф қилинди

Фото: «Open.az»

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси раиси ўринбосари, ўз вақтида Олий Мажлис қонунчилик палатасида депутат сифатида фаолият олиб борган сиёсатчи Абдукамол Раҳмонов ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида ўзига хос таклиф билан чиқиш қилди.

«Оила масаласидаги турли баҳс ва мунозаралардан хулоса қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига никоҳ тузувчи томонларнинг қасамёдига оид янги норма киритишни таклиф қиламан. Унга кўра, никоҳланувчилар ФҲДЁ бўлимида қуйидаги мазмунда қасамёд қилишса, оилавий ажримлар, қайнона-келин келишмовчиликлари, фарзандларни моддий таъминлашдан қочиш, тарбиясига бефарқ бўлиш каби унсурларнинг олди олинади, деб ҳисоблайман», — деб ёзади сиёсатчи.

Фото: «Facebook» / Абдукамол Раҳмонов

Тармоқда ушбу таклиф кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда. Изоҳ қолдираётган фойдаланувчилар орасида ушбу таклифни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам, аксинча фикр билдираётган ҳам йўқ эмас.

Фото: «Facebook» / Абдукамол Раҳмонов
Фото: «Facebook» / Абдукамол Раҳмонов
Фото: «Facebook» / Абдукамол Раҳмонов

Сиз-чи?! Сиз бу фикрга қандай муносабатдасиз? Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ушбу хабарга изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг