Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оилавий муаммоларнинг туб илдизи нимада?

Оилавий муаммоларнинг туб илдизи нимада?

Фото: Islam-Today.ru

Бугунги кунда кенг тарқалаётган оилалар бузилишининг туб илдизи, менимча, шарқона менталитетимиз ва глобаллашув жараёнида кириб келаётган, биз учун ёт бўлган тутумлар ўртасидаги тўқнашувга бориб тақалади.

Дунёнинг турли бурчакларида одамларнинг яшаш тарзи, жумладан, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари турфа хил бўлиши табиий бир ҳолдир.

Олдинлари инсонлар транспорт, телекоммуникация, қонун-қоидаларнинг бошқача бўлгани каби кўплаб сабаблар туфайли дунёнинг бошқа жойларида яшовчи одамларнинг турмуш тарзи билан бугунгидек яқиндан танишиш имконига эга бўлмаган.

Бугун биз учун икки дунё бир қадам.

Кўзимиз ва қулоқларимиз орқали кириб келаётган маълумотлар, ғоялар миямиздан жой олади. Натижада у фикримизга, дунёқарашимизга, маънавий ўлчовларимизга ўз таъсирини ўтказади. Оқибатда бизда икки (ёки бир неча) хил ўлчовлар пайдо бўлади. Бу эса ҳаётимизда ўз аксини топади. Оилага, турмуш ўртоғимизга, унинг яқинларига муносабатимиз ҳам бу таъсирдан четда қолмайди. Фикримча, шууримиздаги манфаатимизни ҳимоя қилувчи истинктимиз ҳақимизни талаб қилаётганимизда бир ўлчов билан, қарзимизни тўлаётганимизда (бурчимизни бажараётганимизда) эса бошқа бир ўлчов билан йўл тутишга ундайди. Бу эса доим ҳам оиланинг умумий манфаати учун фойдали бўлавермайди, аксинча, аксарият ҳолларда муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бегона менталитет белгиларининг ҳаётимизга таъсирини ўрганиш кўплаб муаммоларни бартараф қилиш имконини бериши мумкин.

Алишер Сотиволдиев

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг