Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар коронавирусга қарши мРНК-вакцина ишлаб чиқаришни бошладилар

Олимлар коронавирусга қарши мРНК-вакцина ишлаб чиқаришни бошладилар

Фото: «РИА Новости»

Шанхайнинг Тунцзи университети қошидаги Дунфан госпитали билан Хитойнинг «Stemirna» биотехнология компанияси коронавирусга қарши мРНК-вакцина ишлаб чиқиш лойиҳасини тасдиқлашди. Уни одатдагидан кўра тезроқ тайёрлаш мумкин, дея хабар берди «Paper» нашри.

Лойиҳа раҳбари Ли Ханвэнь маълум қилишича, тадқиқотчилар турли антигенлар кетма-кетлигининг бир қанча турлари билан матрицали рибонуклеин кислотасини (мРНК) синтез йўли билан ҳосил қилмоқчи. Сўнгра тест ёрдамида улар самарали антигенларни саралаб олишади ва шунга асосланиб 40 кун давомида 2019-nCoV вирусига қарши профилактика вакцина намуналарини яратиш мумкин.

Вакцина намуналари ишлаб чиқилгандан сўнг уни синаш ва маъқуллаш режалаштирилмоқда.

Коронавирус ҳақида гапирганда анъанавий вакциналарни яратиш учун ниҳоятда узоқ муддат талаб этилади. Мисол учун, қайта ташкил этилган оқсиллар асосида вакцина яратишга 5-6 ой кетади. мРНК-вакцинага келсак, у қисқароқ муддатда ишлаб чиқарилиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг