Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар йўқолган қитъани Европа остидан топишди

Олимлар йўқолган қитъани Европа остидан топишди

Фото: «Rambler»

Олимлар катталиги Гренландиядек келадиган йўқолган қитъани топишди. Халқаро мутахассислар гуруҳи тадқиқоти «Gondwana Research» журналида чоп этилди. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берган.

«Биз ўрганган аксар тоғ занжирлари қарийб 200 миллион йил муқаддам Шимолий Африкадан бўлиниб кетган битта қитъага тегишли. Ундан қолган бор-йўғи — бу Адриатика денгизи орқали Туриндан Италия этиги товонигача ўтган тасма холос», — деб изоҳлайди тадқиқот муаллифи Дауэ ван Хинсберген.

Қитъа тахминан 240 миллион йил муқаддам ажралиб чиқа бошлаган.

Тадқиқотчилар топилган қитъани Катта Адрия деб аташди. Маълум бўлишича, унинг улкан қисми сув остида бўлган ва майда чўкинди ҳамда денгизлар билан қопланган. Ҳатто қоялар юзага келган, бироқ уларни Жанубий Европа мантияси чопиб ташлаган.

Олимлар тектоник плиталарни қайта тикловчи дастур ёрдамида геологик қатламларни бирин-кетин очишган. Шу орқали улар қитъалар бошқача жойлашган даврга «қайтишган».

«Йўқолган қитъанинг қалинлиги бир неча километр келадиган устки қатлами деформацияга учраган қолдиқларини ҳозиргача тоғ чўққиларида кўриш мумкин. Континентал плитанинг қалинлиги қарийб 100 километр келадиган қолган қисми Ер мантиясининг Жанубий Европа остига «шўнғиган». Биз сейсмик тўлқинлар бўйлаб уни 1 500 километр чуқурликкача ўрганишимиз мумкин», — дейди улар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг