Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотада терактни режалаштираётган экстремистлар қўлга олинди

Олмаотада терактни режалаштираётган экстремистлар қўлга олинди

Фото: «AP Photo»

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Олмаотада одамлар кўп тўпланадиган жойларда терактни режалаштираётган икки нафар экстремистни қўлга олишди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.

МХҚ маълумотига кўра, гумондор шахслар 14 февраль куни қўлга олинган, суд қарорига кўра ҳибсда сақланмоқда.

«Улар яшаётган жойлар текширилганда қўлбола портловчи қурилмалар, уларни тайёрлашда ишлатиладиган таркибий қисмлар, совуқ қуроллар, ҳужум қилиш режалаштирилаётган объектларнинг фото ва видео ёзувлари қайд этилган смартфонлар борлиги аниқланган», — дейилади пресс-релизда.

Тергов материалларига кўра, ҳибсга олинганлар республика ҳудудида, хусусан, одамлар кўп тўпланадиган жойларда террорчилик ҳаракатларини содир этишга тайёргарлик кўришган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, терроризмга тайёргарлик кўриш ва терроризмни тарғиб қилиш фактлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг