Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмаотада велосипеддан йиқилган ўзбекистонлик реанимобилда врач назорати остида Тошкентга жўнатилади

Олмаотада велосипеддан йиқилган ўзбекистонлик реанимобилда врач назорати остида Тошкентга жўнатилади

Фото: Med.uz

Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 3 август куни велосипеддан йиқилиб тушиш оқибатида оғир умуртқа-орқа мия жароҳати билан Олмаота шаҳар касалхонаси реанимация бўлимига тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси Х.Б.нинг соғлиги ҳолатида ижобий ўзгариш қайд этилмоқда. Комплекс муолажадан сўнг мутахассислар беморни транспортда олиб кетиш мумкин деган хулосага келдилар.

Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ҳамюртимизни реанимобилда врач назорати остида муолажани давом эттириш учун Тошкент шаҳрига жўнатиш масаласини ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг