Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олти кишилик оила марихуанали ўрдак билан заҳарланди

Олти кишилик оила марихуанали ўрдак билан заҳарланди

Фото: Елена Черныш / АиФ

Чехиялик нафақахўр аёлнинг ўрдакка марихуана қўшиши олти кишининг заҳарланишига сабаб бўлди. Уларнинг тўрт нафари ёши катталар бўлса, икки нафари болалар.

Мазкур нохуш воқеа Вратимов шаҳрида юз берган. Овқатдан сўнг оила аъзоларининг кўнгли айниб, боши оғрий бошлаган. Натижада улар касалхонага ётқизилди.

Маълум бўлишича, кампир таомга марихуанани билмай қўшиб юборган. Оила аъзоларидан бири марихуанадан тиббиёт мақсадида фойдаланган. Шу боис, фақат ўша кишигина овқатдан заҳарланмаган.

Ҳозирда шаҳар полицияси ноқонуний гиёҳванд моддасини тайёрлаш бўйича иш очган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг