Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқдарёда танишининг машинасини олиб қочган «шоввоз» ЙТҲга учради

Оқдарёда танишининг машинасини олиб қочган «шоввоз» ЙТҲга учради

Фото:«Tergov.uz»

2 ноябрь куни Феруз Н. ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, танишлари 33 ёшли Олим М., ва 30 ёшли Жасур П., лар билан бирга Оқдарё туманидаги ошхонага бориб, танишлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Сўнг маст ҳолатдаги таниши Жасур П., унга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасининг эшиги қулфланмаганлигидан ва ўт олдириш калити турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган. У Оқдарё тумани Болта қишлоғининг ички йўлида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 ноябрь куни Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг