Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқи, қизим! Африкалик дугонангда бундай имконият йўқ

Ўқи, қизим! Африкалик дугонангда бундай имконият йўқ

Фото: «Theconversation.com»

Жаҳон банки таҳлилчилари қиз болаларнинг таълим олмаслиги иқтисодиётга қанча зарар келтиришини ҳисоблаб чиқишди, деб хабар бермоқда «Life.ru».

Яқинда Жаҳон банки очиқлаган маълумотларга кўра, 130 миллион нафардан ортиқ қизларнинг мактабга бормаслиги оқибатида жаҳон иқтисодиёти 30 триллион доллар зарар кўрмоқда. Бу чакана кўрсаткич эмас — АҚШ ва Хитойда бир йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот қўшилса тахминан шунча бўлади.

Жаҳон банки ҳисоблашича, агарда мана шу 130 миллион нафар қиз ҳеч бўлмаганда бошланғич таълимни олганида ҳам уларнинг умумий даромади 15 триллион долларга етарди.

Энди эса Жаҳон банкининг 2016 йилги статистикасига эътиборингизни тортамиз: жаҳондаги ҳар ўн нафар қизнинг тўққиз нафари бошланғич таълим олмоқда, бироқ уларнинг учдан бир қисмигина ўрта мактабни тугаллаяпти. Бу ҳолат асосан Африка, Осиё ва бошқа минтақалардаги қашшоқ мамлакатларда кузатилмоқда.

Бошланғич таълимга эга аёллар умуман ўқиган аёлларга қараганда 14—19 фоиз кўп даромад олади. Умуман ўқимаганларга нисбатан мактабни тугатган аёллар икки, олий таълим дипломига эга аёллар уч баравар кўп даромад олишади, дейилади банк ҳисоботида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг