Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этган раҳбарлар жазоланади

Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этган раҳбарлар жазоланади

Хабар берганимиздек, бугун Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилги мавсумда пахта хом ашёсини йиғиб-териш олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар берди.

Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов бу йилги пахта мавсумида ўқитувчи ва шифокорлар иштирок этмаслигини алоҳида қайд этди.

«Ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, ўқитувчилар ва шифокорларни пахта теришга жалб этиш тақиқланади. Умуман, аҳолини пахтага мажбурлаш керак эмас. Ҳар ким хоҳласа пахта теради, хоҳласа дам олади. Бунга қаршилик кўрсатганларга жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Яна битта нарсани алоҳида айтиб қўйишим керак. Ҳеч кимга ўзи хоҳлаган ҳудудида пахта теришига қаршилиш кўрсатилмайди. Водийлик теримчи хоҳласа Жиззахда, воҳалик теримчи хоҳласа Тошкентда пахта териши мумкин.

Мажбурий меҳнат билан боғлиқ муаммолар Бош прокуратура, Меҳнат вазирлиги ва ташкилотлар назоратида бўлади. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг ҳам кўмагига таянамиз.

Бу бир йилда ҳал бўладиган муаммо эмас. Айрим ҳокимлар, раҳбарлар неча йиллар давомида ўқитувчи ва шифокорларни далага чиқарган, уларсиз пахта теришни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайди. Шунинг учун аста-секин мажбурий меҳнатга барҳам берамиз», — деб айтган Бош вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг