Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларнинг маоши юқорими ёки шифокорларники?

Ўқитувчиларнинг маоши юқорими ёки шифокорларники?

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ходимлари ойлик иш ҳақлари учун давлат бюджети харажатлари ва уларнинг ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Repost.uz».

Умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчилари ойликлари (малакасиз тоифа) 1 133 000 сўм, синф раҳбарлиги юклатилгандаги устама — 172 200 сўм, дафтарларни текширганликучун устама — 86 100 сўм, директор фонди ҳисобидан устама ўртача 20% — 226 700 сўм (энг кўпи — 40%) ва жами 1 619 000 сўмни ташкил этади.

Олий тоифали бошланғич синф ўқитувчисига юқоридаги шароитда 1 909 000 сўм маош ҳисобланади.

Хорижий тиллар ўқитувчилари учун қўшимча ҳар ойлик устама қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларида базавий тариф ставкасининг 30%ни, қолган таълим муассасаларида — 15% ни ташкил этади.

Олий маълумотга эга болалар боғчалари тарбиячиларининг ойликлари малакасиз тоифада бир ставкада (ҳафтасига 36 соат) моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қўшиладиган 15%лик устама билан ҳисобланганда 999 200 сўмни ташкил этди. Кунига 9 соатлик ишда 1,25 ставкада ишловчи тарбиячининг маоши 1 249 000 сўмни ташкил этди.

Бир ставкада ишловчи тарбиячи ёрдамчисига Моддий рағбатлантириш жамғармасининг 15% лик устамасини ҳисобга олганда, ойига 701 700 маош ҳисобланади.

2018 йил 1 сентябрдан олий маълумотга эга тайёрлов гуруҳи тарбиячилари, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий ставкаси 1 303 000 сўмни (Моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан 15% лик устама ҳисобга олинганда) ташкил этади.

Илмий даражага эга бўлмаган ОТМ катта ўқитувчисининг базавий лавозим маоши 2 085 000 сўм даражасида белгиланди. Моддий рағбатлантириш жамғармасининг махсус 15%лик (312 800) маблағлари ва гуруҳ кураторлиги (агарда кураторликни амалга ошираёган бўлса) учун устама билан 2 919 000 сўмгача етиши мумкин.

ОТМнинг фан доктори даражасига эга профессори 2 408 000 сўм олади. Жамғармадан устама (361 300) ва кураторлик (602 200) ҳисобига у 3 372 000 сўмгача етиши мумкин.

1 сентябрдан илмий даражага эга бўлмаган катта ўқитувчи маоши юқоридаги устамалар билан 3 080 000 (+5,5%), фан доктори илмий даражасига эга профессор — 4 844 000 сўмгача (+43,6%) маош олиши мумкин.

Малака тоифасига эга бўлмаган қишлоқ врачлик пунктлари умумий амалиёт шифокорлари маоши жами 1 297 000 сўмни ташкил этади. Олий малакали шифокор ойлиги эса барча устамалар билан 1 774 000 сўмдан иборат.

Малака тоифасига эга бўлмаган патронаж ҳамшира жами 776 000 ойлик олади. Олий малакали ҳамшира эса 1 191 000 сўм (+53%).

Туман марказий шифохонасида ишловчи малака тоифасига эга бўлмаган жарроҳ шифокор жами 1 336 000, олий малака бўлганида 1 827 000 сўмгача олиши мумкин.

Вилоят театрида ишловчи биринчи тоифали артист маоши жами 1 750 000 сўмгача белгиланади. Вилоят музейи фонд сақловчиси устамалар билан 1 355 000 сўм маош олади. Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбарининг маоши 1 232 000 сўмгача белгиланади.

Юқоридаги барча ойликлар рўйхатида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобга олинмаган. Чунки уларнинг барчаси ҳам аҳолига пулли хизмат кўрсатмайди. Бюджетдан ташқари даромад бўлган тақдирда, раҳбарлар рағбатлантирувчи характерга эга қўшимча тўловларни (мукофотлар, қўшимчалар, устамалар ва бошқалар) амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг