Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Орол денгизининг сувлари Каспийга оқиб кетганини исботламоқчи

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Орол денгизининг сувлари Каспийга оқиб кетганини исботламоқчи

Фото: «Atlassmira.blogspot.com»

Шу йилнинг 14 март куни Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Ёшлар пресс клубининг 3-сессиясида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори Есимхон Қанаатов иштирок этди. Бу ҳақда «Karinform.uz» хабар бермоқда.

Есимхон Қанаатовнинг айтишича, агентлик ташаббуси билан яқин кунларда Орол денгизига яна бир марта медиатур ташкил этиш мақсадида. Мазкур медиатур давомида Орол денгизи сувларининг Каспийга оқиб кетганлигини исботлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.

— Халқимиз орасида «Оролнинг балиғи Каспийдан топилибди» деган гап юради. Бу бекорга айтилмаган. Аслида Орол авваллари ҳам Каспийга оқиб турган. Денгиз сувининг Каспийга оққанлигини исботловчи катта сув йўли мавжуд. Биз бунинг ҳақиқатлигини медиатурда исботламоқчимиз, — дейди Е.Қанаатов.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкин, Е.Қанаатов раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон ахборот агентлиги аввал 2 марта Орол денгизига медиатур ташкил этган ва унда фанга номаълум бўлган маълумотлар тўпланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг