Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё чемпиони Рустам Ашурматов ЙПХ ходими уни нега тўхтатганини айтди

Осиё чемпиони Рустам Ашурматов ЙПХ ходими уни нега тўхтатганини айтди

Фото: «Оffside.uz»

Кеча ижтимоий тармоқларда Осиё чемпиони Рустам Ашурматовнинг Президент совғаси — «Малибу»ни йўл патрул хизмати ходими тўхатгани акс этган сурат оммалашиб кетди.

«Оffside.uz» нашри ана шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғланди.

— Рустам, бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган расмга изоҳ бера оласизми? Нима бўлган эди?

— Ассалому алайкум. Аслида ижтимоий тармоқлардаги фикр билдирилганчалик ҳеч қандай иш бўлгани йўқ. Эрталаб машғулотларга кетаётган вақтимда йўл патрул хизмати ходими тўхтатди. Йўл четида тўхтадим ва ҳужжатларимни тақдим этдим. ЙПХ ходими ҳужжатларимни текширди ва қачон давлат рақами тақишимни сўради. Мен 2—3 кунда давлат рақами олишимни айтдим ва ҳужжатларимни қайтариб берди. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ.

— Сиз қоида бузмагандингизми? Фақат ҳужжатларни текшириш учун тўхтатдими?

— Худди шундай. Қоида бузганим йўқ, улар тўхтатиб ҳужжатларим жойида эканлигини текширишди, холос.

— Ижтимоий тармоқларда фикр билдирган мухлисларга нима дейсиз?

— Нима дейишим мумкин, биз ҳам ҳамма қатори инсонмиз. Энг аввало қоидаларга бўйсунишимиз шарт ва қонун олдида чемпионми ёки оддий инсонми ҳамма баробар. Шуни тушунган ҳолда йўлда юрганда қоидаларга бўйсунамиз, қоидаларни бузадиган бўлсак худди футболдаги каби қоида бузганимиз учун жазоланишимизни бошқалардан кўра яхшироқ англаймиз. Ҳар хил гап сўзларга ишонмаслигингизни сўраб қоламан

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг