Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўсмирлар жамоаси бош мураббийи рақибларни яхши ўргана олмаганини тан олди

Ўсмирлар жамоаси бош мураббийи рақибларни яхши ўргана олмаганини тан олди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БААлик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бугун мазкур ўйинлар олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси устози Азамат Абдураимов қуйидагича фикр билдириб ўтди.

—Биз рақибларимизни у қадар яхши ўргана олмадик. Рақиб жамоалар ўйинлари дисклари яқинда бизга етиб келди, масалан Баҳрайн ва Ҳиндистон терма жамоалариники. Ушбу рақиблар ўйин услубини ўрганишни бошладик. Бизга маълум, Ҳиндистон терма жамоаси яқинда ўз минтақавий мусобақасида ғолиб чиқди. Ушбу терма жамоа рақибларини жуда катта фарқ билан ортда қолдирди. Тўплар нисбати 28-0. Финалда Непални 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қолаверса, бизда Баҳрайн термаси ҳақида ҳам маълумотлар бор. Биз бежизга БАА термаси билан ўйин ўтказмаяпмиз. Ушбу икки жамоа, умуман араблар деярли бир хил услубда ўйнашади. Шу сабабдан ҳам БАА билан бўладиган ўйинлар биз учун муҳим аҳамият касб этади, — дейди Азамат Абдураимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг