Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўтирган жойида пул топиш мумкин» – Ўқитувчи нега дастурлаш тилини ўрганаётганини айтди (видео)

«Ўтирган жойида пул топиш мумкин» – Ўқитувчи нега дастурлаш тилини ўрганаётганини айтди (видео)

Фото: Xabar.uz

Абдулла Авлоний «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деган эди. Бугун ёш авлодни ўқитиш, рақобатбардош қилиб тарбиялаш муҳим вазифаларимиздан бири бўлмоқда.

Халқ таълим вазирлиги ташаббуси билан республикамизнинг барча вилоятларида, хусусан, Тошкент вилоятида ҳам информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини «C++» дастурлаш тилида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган. Дастурлаш курси тезлаштирилган кўринишда бир ой (144 соат) давом этади.

Тошкент вилоятида 800 дан зиёд мактабда 1000 дан зиёд информатика ўқитувчилари бўлиб, уларнинг 310 нафари мазкур курсларда қатнашмоқда.

«Xabar.uz» Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида бўлди. Хусусан, Ангрен шаҳри, Тошкент ва Ўрта Чирчиқ туманидаги ишларни алоҳида эътироф этиш мумкин.

«Мен Ангрен шаҳридаги 73-мактабда дарс бераман. Мактабимиз махсус сколиоз билан касалланган болаларга мўлжалланган. «Айти» соҳаси даромадли касб. Ўтирган жойида туриб пул топишлари мумкин. Мен ўқувчиларимни имконияти чекланган инсон сифатида эмас, юртга, оиласига, ўзига керакли шахс сифатида ҳис қилишларини истайман. «Айти» бунга ёрдам беради. Мен бунга ишонаман», – дейди Гулмира Маматкаримова.

Тошкент вилояти АКТ бўлими етакчи мутахассиси Козим Ураковнинг фикрича, вилоят «айти» бўйича етакчилик қилиш учун барча имкониятларга эга. «Тошкент АКТ соҳасида етакчилардан бўлишига бор кучимизни сарфлаймиз», – дейди у.

«C++» дастурлаш тилидан тренерлик қилаётган ўқитувчилар махсус танлаб олинган бўлиб, ўз касбининг усталари. Худди шундай тренерлардан бири Ҳожиакбар Давуров Ўрта Чирчиқ туманида дарс бермоқда.

«Бу педогог сифатида ишлашимнинг иккинчи йили. Ўтган йили Тошкент давлат ахборот технологиялари университетини битирганман. Мактаб ёки университет талабаларини ўқитиш бошқача, лекин мендан ёши катта устозлар билан ишлаш менга жуда катта тажриба бўлмоқда», – дейди у.

«SmartGov» билан ҳамкорликда бўлиб ўтаётган бу курслари ҳали давом этади. Зеро, таълим ва тарбия биз учун бугуннинг устувор вазифасидир.

«Xabar.uz» деярли барча вилоятлардаги «C++» ўқув курсларини кузатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг