Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек авиакомпанияси Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар даромадли эмаслигини тан олди

Ўзбек авиакомпанияси Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар даромадли эмаслигини тан олди

Фото: «Аto.ru»

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Тожикистон расмийларига мурожаат қилиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолётларига Душанбе аэропортида хизмат кўрсатилишида чегирмалар берилишини сўради.

Ўзбек дипломатлари авиакомпания вакилларининг сўзларига таяниб маълум қилишича, аэропортдаги тўловларнинг юқорилиги туфайли авиакомпания Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича ҳар бир парвоздан сўнг 5 мингдан  8 минг долларгача зарар кўрмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Орифжон Рўзимуродовнинг 25 апрель куни айтишича, Душанбеда аэропорт тўловлари Тошкентникидан уч баробар юқори экан. Бугунги кунда Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши қамрови ўртача 33 фоиз бўлиб, битта рейсга 50 та чипта сотилади, аслида самолёт 150 дан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиши керак. Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича чипта нархи, аввалдан харид қилинадиган бўлса, 750 сомоний($80)га тенг. Парвоз куни учмоқчи бўлганлар эса чиптани 90 долларга сотиб олади.

Душанбе халқаро аэропорти раҳбарияти ҳозирча ўзбек дипломатларининг илтимосига жавоб қайтармади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон 1992 йилда тўхтатиб қўйилган Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида самолёт парвозларини тиклади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тожикистон пойтахтига ҳафтанинг сешанба кунлари «А320» самолётлари парвозини йўлга қўйган.

Вазият шундай давом этадиган бўлса бу йўналиш яна тўхтатилиши мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг