Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек курашини нечта мамлакатда билишади?

Ўзбек курашини нечта мамлакатда билишади?

Фото:«24Post.uz»

— Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) федерациялари нечта мамлакатда ташкил этилган? Айни пайтда дунё бўйича қанча полвон ўзбек кураши билан шуғулланмоқда?
                                                                                                            

     Сайдулло Тўхтамишов,
                                                                                                   Оқдарё туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси

Саволга  Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Аббос Тўйчибоев жавоб беради:

— Бугун ўзбек халқига хос жўмардлик, жасорат, адолатпарварлик каби инсоний фазилатларни тарғиб этаётган ўзбек кураши жаҳон миқёсида кенг оммалашиб улгурди. Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) 1998 йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Тошкент шаҳри ташкилотнинг штаб-квартираси этиб белгиланган. Ҳозир жаҳоннинг 129 мамлакатида Халқаро кураш ассоциациясининг федерациялари фаолият юритмоқда. Дунё миқёсида 130 мингга яқин турли хил вазн тоифасидаги спортчилар ўзбек кураши билан мунтазам шуғулланмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг