Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 1 миллион гектар ерни ўзлаштиришда ҳамкорлар билан ишлашга тайёр

Ўзбекистон 1 миллион гектар ерни ўзлаштиришда ҳамкорлар билан ишлашга тайёр

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) конференциясида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев нутқ сўзлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Вазир дастлаб конференцияда бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бу масалани ҳал этишда ҳар бир давлатнинг ўзига хос ўрни борлиги, Ўзбекистон бу борада қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш орқали Марказий Осиё минтақасида савдо-сотиқ тартибларини соддалаштириш борасидаги кўплаб муаммоларни ечишга муваффақ бўлинаётгани ҳақида сўз юритилди.

Жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган – Орол фожиасини бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Айниқса, бу борада унинг ҳудудларини ўрмонзорга айлантириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, БМТ шафелигида Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди ташкил этилган ва кўплаб давлатлар бу жамғарма фаолиятини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, айни пайтда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланишига эришилади. Ўзбекистон бу борада ҳамкорлар билан ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг