Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири ўзгарди

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири ўзгарди

Ўктам Мирзаёр

Фото: «Saviya.uz»

Ўзбекистондаги таниқли босма нашрлардан бири «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига янги бош муҳаррир тайинланди.

Бу вазифага шу пайтга қадар «Ҳуррият» газетасида бош муҳаррир вазифасини бажариб келган Ўктам Мирзаёр тайинланган. Ушбу хабарни «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири ўринбосари Абдумажид Азимов тасдиқлади.

Айтиш керакки, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасини шу пайтга қадар Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид бошқариб келаётган эди. 

Айни пайтда «Ҳуррият» газетасига ким бош муҳаррир этиб тайинланиши маълум эмас. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг