Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши «ов» бошланди

Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши «ов» бошланди

Фото: «UzNews.uz»

Шу йилнинг 4 июнидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши рейд бошланган. Ҳозиргача ўнлаб автомобиллар жаримага майдончасидан жой олган. Бу ҳақда «UzNews.uz» нашри ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига биноан автомашиналарнинг ён ва орқа томонлари қорайтирилган тақдирда, қуёш ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу каби қоидабузарлик энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги жаримага сабаб бўлади. Бир йил ичида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг икки баробари – 344.480 сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг