Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаросини Сурияга ҳижрат қилишга даъват этган шахс аниқланди

Ўзбекистон фуқаросини Сурияга ҳижрат қилишга даъват этган шахс аниқланди

Фото: «Thenational.ae»

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 9 январь куни соат 20.42 да тушган хабарга кўра, муқаддам судланмаган, ишламайдиган фуқаро С.К. 2007 йил 2 май куни Тошкент-Шаржа йўналиши орқали Бирлашган Араб Амирликларига чикиб кетиб, ҳозирда Сурияда жойлашган жангари гуруҳларнинг молиявий ишларини амалга ошираётгани аниқланган.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, С.К. ўзининг укаси У.К.га бир неча маротаба интернет тармоғи орқали ўзининг фотосуратларини юбориб, Ўзбекистонда диний эркинлик йўқлигини айтган ва Сурияга ҳижрат қилишга даъват этиб келган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2017 йил 25 майдаги портрет экспертизасининг 1726-сонли хулосасига асосан, У.К.га юборилган фотосуратдаги одамнинг шахси аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244/2-1-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг