Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда 147 маротаба қоидабузарлик қилди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда 147 маротаба қоидабузарлик қилди

Ўзбекистон фуқароси Ақтобеда 147 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бу ҳақда Polisiya.kz хабар қилмоқда. 

Ушбу натижани аниқлашда модернизация қилинган «Мираж-Ураган» тизими ўз ҳиссасини қўшган.

Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро, ВАЗ-21099 автомашинасида 146 марта тезликни оширган, бир марта қизил чироқда ҳаракатланган.

Жарималарнинг умумий миқдори уч миллион тенгедан ошган. Полиция материалларни йиғиб, қарор қабул қилиш учун маъмурий судга юборган.

Йил бошидан бери модернизация қилинган «Мираж-Ураган» тизими ёрдамида илгари транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган 46 нафар ҳайдовчи ва 113 та давлат қарздорлари аниқланган. 21 миллион тенгедан кўп жарималар ундирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг